"Барселона" 19 ёшли вингер де ла Фуэнтени 3,5 млн евро эвазига "Марсель"га сотади

Alisher
21 июн 2021, 14:03
"Барселона" вингери Конрад де ла Фуэнте фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.

"Марсель" АҚШ терма жамоасининг 19 ёшли ўйинчиси борасида келишувга эришди. Клуб футболчи учун тахминан 3,5 млн евро тўлайди ва 4 йиллик шартнома имзолайди.

Де ла Фуэнте ушбу ҳафтада Провансаль клубида тиббий кўрикдан ўтади.

"Барселона Б" ўйинчиси ўтган мавсум "кўк-анорранглилар"нинг бош жамоасида дебют қилган эди. У Чемпионлар Лигаси доирасида 2та ва Испания Кубоги доирасида 1та ўйин ўтказди, ҳар уччала ҳолатда ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC