

"Барселона" 17 ёшли ярим ҳимоячи Гавининг шартномасини қайтадан кўриб чиқиш ниятида.
Гавининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Товон пули эса ҳозирда 50 млн евро.
"Барса" эса футболчига янги шартнома таклиф қилиб, товон пулини 500 млн еврога кўтармоқчи. Ушбу битим 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилиши режалаштирилмоқда.



