UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  5 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  3 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди Янгиликлар

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди

Испаниянинг икки гранди ўртасида сўнгги пайтларда музокаралар авжига чиққан эди.

"Атлетико Мадрид" 2019 йилда франциялик Антуан Гризманни 120 млн еврога Каталония клубига пуллаб юборган эди. 31 ёшли ҳужумчи Каталониядаги ҳаётга мослашиб кета олмади ва 2021 йилда 2 йиллик ижара шартнома асосида собиқ клубига қайтди. 

"Кўк-анорранглилар" Антуанни бутунлай қайтариб беришни исташди ва бунга Мадрид клуби ҳам қарши эмас. Гризманнинг шартномасида агар у иштирок этадиган ўйинларнинг ярмида 45 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган тақдирда "матрасчилар" ҳужумчига 40 млн евро тўлаши кераклиги кўзда тутилган эди. Бироқ "Ванда Метрополитано" эгалари бу миқдордаги пулни кўп, деб ҳисоблашди ва охирги бир неча ҳафталарда музокаралар олиб борилаётган эди.

Икки клуб ниҳоят якдил бир қарорга келдилар. "Барса" ён берадиган бўлди. "Атлетико" битимдаги сумма 40 млн евронинг ярмидан сал кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

"Атлетико" устози Диего Симеоне шартноманинг ўша банди кучга кирмаслига учун Гризманнинг майдондаги дақиқаларини чеклашга мажбур бўлаётган эди. Клуб тарихидаги энг яхши тўртинчи тўпурар ҳисобланадиган франциялик футболчи иккинчи таймда захирадан туширилаётганди.

Антуан Гризманн ушбу мавсум "Атлетико" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та тўп киритди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика