

22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум Нидерланидия клуби сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Айниқса, унинг Қатардаги Жаҳон чемпионатида Гана терма жамоасидаги ҳаракатлари Европанинг кўплаб клублари эътиборини тортди. Амстердам клуби африкалик футболчи билан хайрлашиш нархини 40 млн евро қилиб белгилагани маълум қилинди.
Ганалик ярим ҳимоячи жорий мавсум 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та ассист ҳам мавжуд.



