"Барса" Фати билан таваккал қилишни хоҳламаяпти, у 2 январда қайтиши кутилмоқда. У 4та ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
10 дек 2021, 18:47
"Барселона" ярим ҳимоячиси Анссумане Фати жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

19 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо Каталония клуби у билан таваккал қилмоқчи эмас.

Фатининг қайтиши 2022 йилнинг 2 январига қадар қолдирилди, ушбу кунда жамоа "Мальорка"га қарши ўйнайди.

Шундай экан, ўйинчи 4та ўйинни ўтказиб юборади - "Осасуна", "Бока Хуниорс" (Марадонанинг хотирасига бағишлаган ўртоқлик ўйини), "Эльче" ва "Севилья".

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport