

"Кўк-анорранглилар" "шаҳарликлар"нинг испаниялик футболчиси учун 10 миллион евро таклиф қилди. "Барселона" "Ман Сити"дан жавоб кутмоқда, Клуб 19 ёшли футболчи учун бундан ортиқ тўламоқчи эмас.
Англия клуби Гарсияни бундай нархга сотишдан бош тортган тақдирда, "Барса" 2021 йилда ҳимоячининг шартномаси якунланганда текинга ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Гарсия - "Барселона" тарбияланувчиси. У клуб тизимида 2006-2017 йиллар давомида тўп тепган. "Манчестер Сити" футболчи учун 2 миллион евро атрофида тўлаган. Ўйинчининг ўзи ҳам "Барса"га қайтишни хоҳламоқда.



