"Барса" де Йонгнинг ижараси учун 1 млн евро тўлайди. Клуб форварднинг бутун маошини тўлайди

Alisher
4 сен 2021, 15:30
Ҳужумчи Люк де Йонгнинг "Севилья"дан "Барселона"га ўтиш молиявий шартлари маълум бўлди.

Каталония клуби 31 ёшли форварднинг ижараси учун 1 млн евро тўлайди. Бундан ташқари, "Барселона" де Йонгнинг маошини ҳам беради.

Ижара келишувида ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Форвард ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es