UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Старриж АПЛга қайтиши мумкин  0 17:45"Манчестер Юнайтед" Усмон Дембелени харид қилиш шарти билан ижарага олиши мумкин  6 17:24Омар Моманидан янги карикатура: "Бавария" - "Барселона" тўқнашуви  10 17:00Артета "Арсенал"дан Партини харид қилишни сўради  1 16:37Артур "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  3 16:13Иммобиле фаолиятини "Лацио"да якунлайди  1 15:50ЕЧЛ. "Атлетико" "Лейпциг"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди   8 15:27"Рома" Клюйверт ва Ундернинг сотувидан 50 млн евро ишлаб олмоқчи  0 15:04Фарфан Бекхэмнинг клубига ўтиши мумкин  0 14:42"Интер" - "Байер" учрашувидан фотогалерея  0 14:40"Реал" Эдегорни ижарадан қайтармоқчи  5 14:17"Валенсия"даги икки одамда коронавирус аниқланди  0 14:14Превью. "Локомотив" бугун Қозонда меҳмон бўлади  12 13:56«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди   18 13:50Карикатура: Левандовски жорий мавсум Лондон клубиларига кун бермади  10

Барча бирдек эътиборда! Янгиликлар

Барча бирдек эътиборда!

Теглар :  Бунёдкор
Ноябрь ойининг илк кунларида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фонди «Бунёдкор» футбол клуби билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Меҳрибонлик уйлари ўртасида турнир ўтказди.

«Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтган мусобақада пойтахтимиздаги 21, 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар, Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси иштирок этди. Саккиз жамоа икки гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ва 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари жамоалари ярим финалга йўл олишди. 

Финал йўлланмаси учун курашда рақибларидан устун келган 22 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чемпионлик учун курашган бўлса, андижонлик болалар 30-сон Меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган тенгқурлари билан куч синашди. Қизиқарли учрашувлардан сўнг андижонлик меҳмонлар учинчи ўринни ўзиники қилган бўлса, биринчи ўрин 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари насиб қилди. 

Мазкур турнирни ташкил қилиниши, ўтказилишида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фондининг Ҳарбий-спорт гуруҳлари кординатори Полихрониди Илья Петрович жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш ўринли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг