Балотеллининг трансфер деталлари ошкор қилинди
22 авг 2014 17:45
Янгиликлар
Балотеллининг трансфер деталлари ошкор қилинди
Марио Балотелли ва унинг агенти Мино Райола “Ливерпуль” билан шартноманинг барча шартларини келишиб олишди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, италиялик ҳужумчи мерсисайдликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Балотеллининг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил этади. “Милан” Марионинг трансфери учун 20 миллион евро ишлаб олади.
Таъкидлаш жоиз, “Ливерпуль” Балотеллини Англия премьер лигаси доирасидаги “Манчестер Сити” клубига қарши ўтказиладиган ўйингача рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу учрашув 25 август, душанба куни бўлиб ўтади.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар