UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  0 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  6 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  4 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1

"Балотеллининг тилини кесиб ташламоқчиман". Мино Райоланинг энг сара фикрлари Янгиликлар

"Балотеллининг тилини кесиб ташламоқчиман". Мино Райоланинг энг сара фикрлари

Машҳур футбол агенти фаолиятига назар ташлаймиз ва Райола айтган машҳур фикларни ёдга оламиз.

Бу ҳақда қахрамонимиз шундай дейди: “Мен Харлемдаги ота-онамнинг шахсий ресторанида ишлаган пайтим, маҳаллий клуб президенти ҳар куни ўша ерда тушлик қиларди. Ҳар сафар суҳбатлашганимизда “Сиз футболни умуман тушунмайсиз!” деб кўп такрорлар эдим. Бир куни жахл устида “Агар шунчалик ақлли бўлсанг, ўзинг ҳаракат қилиб кўр”, — деди. Шундан сўнг мен “Херлем”нинг спорт раҳбари бўлдим”.

Минонинг фамилиясини қандай тўғри талаффуз қилиш керак: “Тўғрисини айтсам, менга умуман фарқи йўқ. Бу учун менга пул тўлашар экан, демак қандай хоҳлашса шундай чақиришлиги мумкин”.


Ибрагимович иши
Кройф ва Гвардиола ҳақида:
“(Златан Ибрагимович шартнома тузганидан бир йил ўтгач “Барcа”дан кетди. Шунда Йохан ва Хосеп шведга услуб бўйича Италия футболи кўпроқ мос келиши ҳақида айтиб ўтишган эди): “Нима учун улар Златан “Барcелона”га келгунига қадар, у бу клубга мос эмаслиги ҳақида айтмаган?” Ўйлашимча, Гвардиола ва Кройфни ўзларини ахмоқлар уйига жўнатиб юбориш керак. Улар у ерда тинчгина ўйнашар ва “Барcа”га кўпроқ фойда олиб келишарди”.

Златаннинг фаолияти ҳақида (2011 йил): “Ибрагимович жуда ҳаққоний инсон. “Милан”да яна қанча ўйнайди буниси менга қоронғу. Лекин бир нарсани аниқ айта оламанки, Ибра 35 ёшигача фаолияти энг юқори чўққида давом этади”.

Гвардиола ҳақида алоҳида: “Гвардиола — буюк мураббий, лекин инсон сифатида уни ҳурмат қилмайман. У ўзи Златанни “Барcелона”га таклиф қилишига қарамай, у билан яхши муомалада бўлмади”.

А Серия “юлдуз”лари ҳақида: “Златаннинг нияти фақат ғолиб бўлиш. Агар у ПСЖга ўтиб кетса, А Серияси ўзининг сўнгги “юлдуз”идан ҳам айрилиб қолади”.

“Олтин тўп” ҳақида (2012 йил): “Златан “Олтин тўп”ни албатта ютиши керак. Агар у бунга эриша олса, демак, ташкилотчилар мустақил ва адолатли қарор чиқарган бўлади. Акс ҳолда, улар порахўрлик эвазига қарор чиқарганлиги ошкор бўлиб қолади”.

Узоқ яшаши ҳақида (2015 йил): “Златан ўзи учун 15 йил ишлади, буёғига энди мен учун ишлайди. У бемалол 42-43 ёшгача футбол ўйнаши мумкин. Ахир, Ибрагимович — худди Бенджамен Баттондек, йилдан йилга энг яхшиси бўлиб бораверади”.

Златаннинг ўзига хос хусусияти: У ноёб инсон. Унда Месси техникаси, Муҳаммад Али характери ва Майк Тайсон кучи бор.


Балотелли иши
Моуриньо ва Манчини ҳақида (2011 йил): “Балотелли — ажойиб футболчи. Тез орада Марио дунёдаги энг яхши ўйинчи бўлиши мумкин. Бунда Манчинининг хизмати катта. Мен Моуринодан фарқли ўлароқ, Роберто Мариога нисбатан билдирган ишончидан мамнунман”.

Ховард Уэбб ҳақида: (Балотелли “Тоттенхем” ярим ҳимоячиси Скотт Паркернинг бошини “босиб кетди”. Натижада 4 ўйинлик дисквалификацияга учраши мумкин эди): “Ҳа, Марио қоидани бузди, "Бало" рақиб бошини атайин босмаганди, аммо ҳакам қўрқоқлик қилди. У ҳаммасини аниқ кўрганди. АПЛ қоидаларга кўра, ФА Балотеллини ҳимоя қилиши керак эди. Акс ҳолда, у бошқа лигага ўтиш ҳақида ўйлаб кўришига тўғри келади”.

Ҳужумчининг нархи (2012 йил): “Балотелли “Сити”да ўйнайди, демак, клуб пулга муҳтож эмас. Ҳозирги вақтда у бебаҳо. У дунйодаги энг яхши футболчилардан бири. Агар менга баҳолаш имконияти берилса, унинг нархи 250 миллион евро деб айтган бўлардим. Бу учун мени “Манчестер Сити” раҳбарлари каби ақлдан озган деб ўйлаётгандирсиз-а?!”

Мона Лиза ҳақида (2012): “Италияда Балотеллини сотиб олишга журъати етадиган клублар йўқ. Чунки у “Мона Лиза” каби қиммат туради”.

Олма ва гилос ҳақида (2013 йил): “Силвио Берлускони Балотеллини чириган олмага ўхшатиб катта хатога йўл қўйди. Марио ҳеч қанақа олма эмас, у — гилос!”

“Ливерпуль” ҳақида (2015 йил): “Марио “Ливерпул”да қийин вазиятга дуч келди. Аммо мен бунинг учун уни у ердан чиқариб ташламоқчимасман. Шунинг учун унга шундай дедим: “Мен сарфланган суммани қоплаб олишим учун ё 60-70 миллион евро эвазига кетасан, ё умрбод “Энфилд”да қоласан”.

Златан ақли борасида: “Агар Марио Балотеллинининг бошини Златанга қўшиш имкони бўлганида, у ҳолда Месси “Олтин тўп”ни ҳеч қачон тўпламлари рўйхатига кирита олмаган бўларди”.

Юрген Клопп ҳақида: “Клопп Мариога жуда адолатсизлик қилди”

Балотелли билан бўлган барча муаммолар ечими ҳақида: “Мен бир нарса ҳақида ўйладим: мен унинг тилини кесиб ташламоқчиман. Сабаби, буёғига у ортиқча гапирмаслиги ва ўзини оқламаслиги зарур”.


Погба иши
Погба ва Дали сурати ҳақида (2013 йил): “Погбага нарх белгилаш мумкин эмас. Чунки у сотув учун мўлжалланмаган. Баъзи футболчилар ҳам санъат асарлари каби жуда қиммат туради. Масалан, Погба! У худди Дали сурати каби бебаҳо”.

Бэйл ва унинг пуллари ҳақида: “Агар Бэйл “Реал”га 100 миллион еврога тушса, унда Погба энг ками ундан икки баробар қиммат туради. Погба айни паллада ўз нуқтасида жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Аммо вақти келиб у нафақат ярим ҳимоячилар ичида, балки футбол оламида энг яхшиси бўлиши мумкин”.

Моурино ҳақида: Рекорд трансферни амалга ошириш учун “олтин тухум қўювчи товуқ” керак. Моуринода бундай имконият мавжуд.

Ибрагимович билан суҳбат: Агар Погба “Манчестер Юнайтед”дан бошқа бирор клубга ўтиб кетса, Ибрагимович оёқларимни синдиришга ваъда берганди.


Барчаси ҳақида қисқача
ФИФА ва УЕФА, Блаттер ва Платини ҳақида: “ФИФА ва УЕФА жосус ташкилотлар қоидасига кўра ёпиқ ҳолда иш юритади. Блаттер — ахмоқ суҳандон, Платини эса қонундаги ўғри”.

Италиян футболи ҳақида (ЖЧ-2014дан кейин): “Наҳотки, кимдир Италия Жаҳон Чемпонатида ғолиб чиқишига ишонса? Италия футболи ўлганини ҳамма тушуниши керак”.

“Реал” ҳақида: “Биз бозордан сочиқни қандай харид қилсак, “Реал” ҳам футболчиларни худди шундай сотиб олади. Сочиқ яроқсиз ҳолатга келганда ташлаб юборганингиздек, у ҳам уларни шундай улоқтиради”.

“Наполи” ҳақида: “Неаполда фақат кино суратга олишни билишади!”

17 ёшли Доннарумма ҳақида (2015 йил): “Бу йигит — Модильяни. Унинг нархи 170 миллион евро”.

Адриано Галлиани ҳақида: Галлиани ҳар гал баҳосининг кўтарилганида хижолат бўлади: “Эҳҳ, бу араблар…” — лекин унинг ўзига ҳам 20 йилдан бери араб бўлиш ёқади”.

Мино Раёла ҳақида: “Мен баъзи спорт раҳбарлари профессионал эмаслигига ҳайрон қоламан. Уларга қўнғироқ қилганимда, ғалати саволлар беришади: Мино... Ким? Мино Райолани билмаган футбол клуби менеджери бошқа иш қидиргани мақул”.

Мино келажакни кўрувчи: (6 сентябрь 2016 йил): “3-4 йил ичида 200 миллионта футбол трансфери бўлади”.

Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика