Балотелли яна бир можарога аралашиб қолди
08 ноя 2022 18:08
Янгиликлар
Балотелли яна бир можарога аралашиб қолди
Италиялик шов-шувли йилномалар саҳифаларидан тушишдан тўхтамаяпти.
"Сьон" ҳужумчиси Марио Балотелли яна шов-шувли вазият марказида.
Италиялик ҳужумчи Швейцария чемпионати доирасидаги ўйинда (0:0) "Базель" мухлисларига ўрта бармоғини кўрсатган, ўйиндан кейин эса ҳакамларни танқид қилган.
"Ишонинг, мен каби футболчилар адолатсизлик, коррупция ва лаёқатсизлик ҳукмрон бўлган лигада эканлигидан фахрланишмайди. Футбол – бу иш ва барчамиз ҳар доим бунга жиддий қарашимиз керак. Ҳамма, шу жумладан, ҳакамлар ҳам.
Мен хато қилдим, бунинг хунини тўлайман. Лекин федерация ҳам хатога йўл қўйди, улар ҳам тўлашадими?", – деди Балотелли.
32 ёшли ҳужумчи Швейцариянинг жорий чемпионатида 8 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга улгурди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар