Балотелли – Кьеллини ҳикояси яхшилик билан якун топди

Eldor Akmurzayev
12 май 2020, 22:05
“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ҳамда “Брешия” форварди Марио Балотелли ўртасидаги сўз ўйини тугади.

Аввалроқ, Кьеллини Балотеллини “ёмон одам” ва шерикларини ҳурмат қилмасликда айблаган, Марио эса унга кескин жавоб қайтарган эди.

 – Кутилмаганда орқамга пичоқ санчган бўлсанг ҳам, сени барибир яхши кўраман. Афсона, қучоқлаб қоламан!, – дея ёзган Балотелли Кьеллинига совға сифатида юборган футболкасида.

 – Парчани китобга киритиш керакми ё йўқлиги бўйича иккиландим, аммо ўшанда ўзимни иккиюзламачидек ҳис этгандим. Хатоларга йўл қўйган ҳолда кўп нарсаларни ўргандим ва шундай қилишда давом этмоқдаман. Сени яна майдонда кўришга умид қиламан, – дея тортишувга якун ясаган Кьеллини.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›