Балотелли голини Асторига бағишлади ФОТО

Mirjalol Normatov
29 май 2018
Италия термаси ҳужумчиси Марио Балотелли Саудия Арабистони термасига урган голини "Фиорентина"нинг собиқ сардори, марҳум дўсти Давиде Асторига бағишлади.

"Биламан, энди кеч, аммо бунинг фарқи йўқ. Биламан, сен тепадан отам билан бирга ўйинни кўрдинг.

Бу гол ҳеч нимани билдирмайди, ҳеч нимани англатмайди. Голни сенга бағишлайман, Давид", - деб ёзади Балотелли ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига.





Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/mb459