

"Football Italia" хабарига кўра, 28 ёшли форварднинг хизматларига «Сассуоло», «Сампдория», «Парма» ва «Болонья» каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ италиялик футболчи "Марсель"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди.
Балотеллининг жамоаси билан шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У бу мавсум жамоаси сафида гол ура олмаётгани боис "Ницца" билан шартнома яқин вақтларда бекор қилиниши мумкин.



