UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Баланд дор"даги адолат ҳақида Янгиликлар

"Баланд дор"даги адолат ҳақида

Деярли бир ойдан буён “Ballon d’Or” яъни “Олтин тўп” соврини мавзуси қизғин муҳокама қилиняпти. Оҳ, қанчадан-қанча таҳлилий мақолалар, статистикалар, фактлар. Кузатиш қизиқ, албатта.
Бир қарасанг, Блаттер Мессини индивидуал жиҳатдан кучлироқ, Роналду эса "командор" эканини айтиб, интерью беради. Роналду эса ўз навбатида Блаттерга узоқ умр тилаб, “Олтин тўп” соврини топширилиш маросимига ташриф буюрмаслигини айтади. “Барибир “суюклигингиз Мессига берсиз-ку”, дегандай аразлайди.

Бир журналист бу ҳолат Риберининг фойдасига ишлаши, бу жанжаллардан кейин Мессига олтиндан бўлган бу тўпни бериш Криштининг гапларини тасдиқлагандай бўлиши мумкин эканлигидан унга берилмаслиги, Роналдуга берилса Блаттер ундан қўрқиб кетгандек ёки айбини тан олгандек таассурот қолдириши мумкинлигини айтиб, бу орада четда тинчгина, футболини ўйнаб, натижа кўрсатиб юрган Риберига совринни топшириш энг тинч вариантлигини айтиб, таҳилилий мақола ёзворадими-ей.

Бошқаси ким қанча соврин ютганини санаб кетади. Рибери ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб бўлгани, Рибери уларда ўзини яхши томондан кўрсатиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшгани, термаси билан жаҳон чемпионатига йўл олганини таъкидлайди. Бошқачи Мессининг голларини санаш билан кунини ўтқазади. Роналдунинг ҳозир қандай формада эканини, Швецияни бир ўзи енггани ҳақида гапириш, энг сўнгги урф бўлган “тренд” гаплардан. Ҳамма ўзининг ҳақиқатини пешлайди. Ўзича адолат ўрнатиш ниятида.

Ким муносиброқ? Кимга берилиши керак? Нега берилиши керак? Чуқурлашиб кетяпмиз, мен сизга айтсам.

Аслида-чи, ҳаммаси осонроқ, оддийроқ ҳаммаси.

Шунчаки, ғолиблар қандай аниқланишига эътибор қаратилса, ҳаммаси анча ойдинлашади.

Ҳоп, ғолиблар қандай аниқланар эди? Ҳа, ФИФАга аъзо бўлган ҳар бир мамлакатдан уч вакил: терма жамоа бош мураббийи, терма сардори ва бир журналист (матбуот хизмати вакили) овоз беришади. Биздан масалан Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Григорий Ртвеладзелар овоз беришди. Қосимовнинг жавоблари билан танишдингиз ва яхшигина баҳслашиб олишга ҳам улгурдингиз. Аминманки, агар унинг учталигига Роналду кириб, Месси кирмай қолганида ҳам бахслар кўп бўлса кўп бўлардики, бундан кам бўлмасди.

Гапнинг индаллоси бундай. Мураббий, футболчилар доимий равишда, жаҳон футболини кузатиб, йил давомида энг яхши ўйин кўрсатган футболчини аниқлаб, домий равишда таҳлил билан шуғулланиб юрмайди. Уларга футболчилар рўйхати берилади, энг яхши деб билганингларни белгилаб беринглар шундоқ, дейилади. Улар овоз беришади. Бу ерда эса асосий планга симпатия чиқади. Бу нормал инсоний фактор. Уларга танлов имконияти берилди, улар танлашди. Бўлди.

Бундай ҳолатда эса, муносиб деб билганларимиз эмас, энг ёрқин футболчилар имконияти юқорилашиб кетаверади. Шунинг учун ҳам “Интер” билан Чемпионлар Лигасини ютиб, терма жамоаси билан жаҳон чемпионати финалигача борган Снейдер эмас, Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритаверади. Шу сабабдан жаҳон, Европа чемпиони бўлган Иньеста эмас яна ўша Месси тилладан бўлган матоҳ соҳиби бўлаверади. Айнан мана шу сабабдан бу мавсумда муносиблардан муносиб деб ҳисобланаётган Рибери эмас, сўнгги вақтлардаги ҳаддан ташқари ёрқин ўйинлар кўрсатаётган Роналду ёки яна ўша Месси ғолиб бўлиб кетса ҳам ҳайрон бўлмайман. Бунинг учун Блаттер ёки ФИФАни ҳам айблаб ўтирмайман.

Биласизми нима, менда овоз бериш имкони бўлганда, биринчи ўринга ўйлаб ўтирмай Ибрагимовични қўярдим.

Адолатданмасми? Мендан адолатли танлов эмас, танлов қилиш сўралди. Шунақа гаплар.

Аброр Қодиров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика