UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  0 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  21 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  3 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  20 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт Янгиликлар

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт

5 ноябрь куни Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса, Жиззах клуби 2018 йил охирида Суперлигадаги ўрнини плей-офф орқали сақлаб қолган эди. Жамоани 2019 йилги мавсумга Сергей Лушчан тайёрлади. Дастлабки 4 турда қабул қилинган 3та мағлубиятдан кейин унинг ўрнига Улуғбек Бакаев олиб келинди.

"Бўрилар" янги мураббий билан натижа учун ўйнашни ўрганишди. 12-ўриндаги жамоани мавсум охиригача 4-поғонага олиб чиққан бухоролик мутахассис тез орада "Сўғдиёна" мухлисларининг ишончини қозонди. 

Қуйида унинг Жиззахдаги фаолиятига оид сиз билмаган фактларни келтирамиз:

1) Бакаев 3,5 йил ичида "Сўғдиёна"ни 121 ўйинга бошлаб чиқди. Уларда шундай статистика қайд этилган: 54 ғалаба, 37 дуранг ва 30 мағлубият (ўртача очко — 1,6).

2) Жамоа Бакаев билан Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди (2021 йил, кумуш медал).

3) "Сўғдиёна" ўз тарихида биринчи бор ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ярим финалга қадар етиб борди.

4) Бакаев жиззахликлар устози сифатида Суперлигада 155 очко тўплади (98 ўйинда). Ушбу даврда фақат Рўзиқул Бердиев (176) ҳамда Миржалол Қосимов (165) ундан яхшироқ натижа қайд этишни уддалаган.

5) Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" билан ички мусобақаларда фақат 2 клубни мағлуб қила олмади — "Шўртан" (битта дуранг) ҳамда "Олимпик" (биттадан дуранг ва мағлубият).

6) Ушбу мураббийнинг энг йирик ғалабаси 2019 йилги кубокнинг 1/8 финалида қайд этилган — "Сўғдиёна" 6:1 "Зомин".

7) Энг йирик мағлубият ҳам кубок баҳсларига тўғри келади (2020 йил) — "Пахтакор" 8:1 "Сўғдиёна".


8) Бакаевнинг Жиззахдаги энг узун мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг аввалида қайд этилган бўлиб, 14 ўйинни ташкил қилади.

9) Бухоролик мутахассис "Сўғдиёна"даги фаолияти давомида энг кўп Шоҳруз Норхоновнинг хизматидан фойдаланди — 113 ўйин. Ўз навбатида Шоҳруз ҳам Бакаевнинг энг сермаҳсул шогирди сифатида тарихга кирди (49та гол билан)...

Шунақа гаплар. Сизнингча, мазкур мутахассиснинг кейинги манзили қаер бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика