UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  0 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  3 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  10 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  129 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар! Янгиликлар

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!

Бугун мамлакатимиз ҳаётини темир йўлларсиз асло тасаввур қилиб бўлмайди.
Темир йўллар гуёки республикамизнинг ўзига хос қон томирларига ўхшайди. Бу йўллар нафақат юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда, балки темир йўллар Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамияти билан боғлашга, иқтисодимизни юксалтиришга ва энг муҳими, турли халқлар ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилаётир. Шу боис бу юртда темирйўлчиларни эъзозлашади, уларнинг меҳнатларини муносиб қадрлашади.

Ўзбекистонда бир неча йилдирки август ойининг илк якшанбаси темирйўлчиларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Бугун 4 август, мелодий 2013 йилнинг август ойи биринчи якшанбаси. Демак, юртимизда катта тўйу-тантана, шодиёна... Ўзини темирйўлчи, деб билган ҳар бир инсон борки, бу кунни ўзгача энтикиш, соғин билан қарши олади. Ахир меҳнатинг эъзозини кўриш кишига қанчалар ёқимли ҳисларни тақдим этишини таърифлашга хожат бўлмаса керак.

«Локомотив» профессионал футбол клуби ҳамда жамоа мухлислари «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК тизимида фаолият кўрсатаётган юртимиздаги барча инсонларни бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этади. Ҳамиша яқинларингиз бахтига соғ-омон бўлинг. Шуни унутмангки, «Локомотив» футбол клуби ҳам ўз номига хос шиддат ила одимлаган ҳолда сизни ҳамиша хушнуд этишга астойдил ҳаракат қилади.

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!!!

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика