UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  5 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  7 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  18 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмас"

Coca Cola Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Турон" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда биз устунлик кўрсатган бўлсак, иккинчи таймда "Бунёдкор" фаоллик кўрсатди. Ўша 95-дақиқадаги вазиятни айтмаса, дарвозамиз ёнида хавфли вазият унчалик ҳам кўп яратилмади. Биринчи бўлимда бир иккита хатолар қилдик. Бугун биринчи мартда ҳимоя ва дарвозабонимиз нолга ўйнади. Мениниг фикримча, ҳар бир қўлга киритилган очко муҳим. Энг асосийси, йигитлар учта ўйиндан кейинги тушкунликдан кейин ўзларига ишонч бироз қайтди.  Ўйининг охирига қадар ғалабадан умид қилдик. "Бунёдкор"нинг охирги дақиқалардаги вазиятларини ҳисобга олсак, дурангга мос ўйин бўлди. Лекин Championat.asia экспертлари айтгандек, биз "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнашимиз учун бир киши кўп бўлишимиз шарт эмасди. Биз нисбатан кам очко тўплаган бўлишимиз мумкин. Экспертлар шунга қараб баҳо беришгандир, балки. Лекин, бугун иккита тенг кучга эга жамоалар тўқнаш келишди. "Бунёдкор" омад ва меҳнат ҳисобига 10 очко йиғди, бизга эса омад кулиб боқмади. Кейинги ўйинларда бу очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Ҳозирда раҳбарият ва мухлислар бизга ишонишмоқда. "Турон" Суперлигада жон сақлаш учун курашадиган жамоа эмас, биз тез орада бу вазиятдан чиқиб кетамиз. 

- Бахтиёр ака, жамоадаги легионерлар ҳақида сўрамоқчи эдим. Масалан, Закария ёки Бойовични айтишимиз мумкин. Улар ё захирадан майдонга тушириляпти ёки умуман майдонга тушишмаяпти. Уларнинг ўйинлари сизни қониқтирмаяптими?

- Биласизми, Закария Бегларишвили, Бойовичларни биз таркибга жуда кеч жалб қилдик. Улар йиғинлардаги ўйинларда деярли қатнашмади. Ўтган ўйинда Бойович иккита ҳужумчи билан ўйнаганимизда асосий таркибда ўйинни бошлади ва ёмон ўйин кўрсатмади. Бугун сафарда "Бунёдкор"га қарши ўйнаганимиз боис ва марказда кучли марказий ҳимоячи борлиги сабабли, биз битта ҳужумчи билан ўйнадик. Легионерларимиздан мамнунмиз, улар кейинги ўйинларда албатта майдонга тушишади. Масалан, Закария Бегларишвили бугун биз истаган ўйинни кўрсатиб берди. Тўп назорати рақибга ўтиб кетганда айнан Закария тўпни ўзимизда сақлашни уддалай олди. 

- Биринчи бўлимда "Турон" жуда яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса жамоа бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Бу ўша бир очкони сақлаб қолишга интилишмиди?

- Йўқ, биринчи бўлимда биз устунлик билан ўйнадик. Бироқ, "Бунёдкор" таркибида кучли тезликка эга ўйинчилар кўп эди. Биз уларга қарши очиқ ўйин кўрсатганимизда бу дарвозамиз ёнида кўплаб хавфли вазиятлар яратилишига олиб келиши мумкин эди. Шу сабаб ҳам, биз сабрли футболга сабрли футбол билан жавоб қайтардик. Қарши ҳужумда "Бунёдкор" гол урганда биз қийин вазиятга тушиб қолардик. Биз ўз вазиятимизни кутдик. Бу вазиятлар юзага келди ҳам, аммо фойдалана олмадик. Жамоамиз бир очко уйин ўйнай олмасди, чунки дастлабки учта турдан келиб чиқиб, биз бир очко учун ўйнай олмасдик. Биз ҳар бир ўйинда максимал натижа кўрсатишимиз керак. Хуллас, мақсадимиз рақиб қарши ҳужуми қурбони бўлмаслик эди. 

- Жамоангизда бир қарашда ҳаммаси жойида. Вазиятлар яратиш ва уларни якунлаш борасида қандай режаларни амалга ошириш ниятидасиз?

- Тўғри, бизда охирги пас етишмаяпти. Бегларишвили жамоамизга кўникиб бормоқда. Биз позицион ҳужумлар уюштириш ва вазиятлар яратишга тўғри келса, айнан Бегларишвили бизга ас қотади. Қолаверса, уй ўйинларида иккита ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин. Биз кам гол уряпмиз. Бугун ҳам ажойиб вазиятлар бўлди. Шунчаки, улардан фойдаланиш керак эди. Норбеков ҳам кўп иш қилди. Ўйлайманки, тактикаларни ўзгартириб, муаммони ҳал қиламиз. 

- Бу ўйинда ҳам охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборишингиз мумкин эди. Концентрация билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- Ҳа, агарда гол ўтказганимизда борми, мен ортга қайтмасдан, шу ерда қолардим. Тасаввур ҳам қилолмайман, рости. Тўғрисини айтсам, бу дурангга мос ўйин эди. Чемпионатда ўтказган ўйинларимизнинг деярли барчасида сўнгги дақиқаларда гол ўтказпмиз. Спортда, умуман футболда бир сония ҳам хотиржамликка берилиш мумкин эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика