

- Бугун ўйин пайтида анча иссиқ ҳарорат кузатилди. Жамоамиз ўйин давомида асосан тўп назоратини қўлга олишга уринди. Ўйлашимча, буни уддалай олдик ҳам. "Бухоро" - анча шаклланган жамоа. Ушбу клубга қарши ўйнаш осон эмас. Бугун рақибда ҳам, бизда ҳам гол киритишга имкониятлар бўлди. Якунда эса дуранг қайд этилди. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди, - деди мураббий.



