Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"
06 май 2021 20:30
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"
Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар техник директори Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдириб ўтди.
"Мағлубиятли ўйинлардан сўнг ҳар қандай жамоага алам қилади. Бугун АГМКдек тажрибали жамоага қарши муносиб ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилдик. Ҳеч бўлмаганда бир очко олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда йигитлар темпни оширишди. Рақибнинг оралиқда кўп ўйин ўтказгани билиниши кутилган эди. Ўйин охирида ташаббусни қўлимизга олган бўлсакда, вазиятларни якунлашда маҳорат ва тажриба етишмади. Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади", дейди Баҳром Ҳайдаров.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар