UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман. Бу ғалаба биз учун жуда керак эди. Сабаби учта дурангдан сўнг бизга бу уч очко ҳар тамонлама зарур эди. Футболчиларни ўзларига бўлган ишончларини қайтариб олишлари учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Мураббий футболчилардан ҳеч қачон ўйинидан қониқиш ҳосил қилмайди, бироқ бугунги ўйинда меҳнат қилган ҳеч бир футболчимга эътирозим йўқ. 

Учрашувда анча йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ бугун жамоа ҳимояда "нолга" ўйнашга эришдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик.

Бугунги баҳсда рақиб жамоани ўйини ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим, "Дўстлик" жамоаси ҳам яхши шакланган жамоа. Уларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика