UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  38 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  0 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  3 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  22 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  0 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 23:19Бир-икки, бир-икки...  7 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  13 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  3 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  66 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1

Баҳром Ҳакимов: “Насаф” ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилса хурсанд бўлардим” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Насаф” ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилса хурсанд бўлардим”

Маълумки, яна бир неча соатлардан сўнг Қаршида “Насаф” – “Тракторсозий” учрашуви старт олади.
ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган мазкур ўйиндан олдин “аждарлар”нинг собиқ мураббийи Баҳром Ҳакимовни “безовта” қилдик. Буни қарангки, хурсандчилик устига қўнғироқ қилган эканмиз. Боиси Баҳром Мамажонович бугун ўзининг қутлуғ 60 ёшини қарши олмоқда. Мутахассисни табриклаган холда, бўлажак баҳс олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- “Яқинда Қаршига раҳматли Нуриддин ака Зайниевнинг фотихасига борганимда, “Насаф”дагилар билан ҳам учрашиб гаплашгандик. Шунда ОЧЛдаги биринчи ўйин осон бўлмаслигини айтгандим. Ўз мухлисларинг қаршисида илк учрашув катта босим остида ўтади. Чунки фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бугун “Насаф”дан албатта ғалаба кутяпман. Футболчилар ғалаба қозониб, туғилган кунимга совға қилишса хурсанд бўлардим (кулади)” – дея гап бошлади Ҳакимов.

- “Тракторсозий” ҳақида очиғи етарлича маълумотга эга эмасман. Лекин улар ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишга уринади. Бундан ташқари “Насаф”нинг ҳам бугунги кундаги ўйини ҳақида тасаввурга эга эмасман. Мавсумлар оралиғида 2-3та ўйинчи олганидан хабарим бор. Ҳужум чизиғини кучайтириш учун Олександр Коблашни олишди. Менимча бу яхши трансфер бўлди. Сабаби олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш талаб этиларди. Хуллас шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бугун “Насаф” битта тўп эвазига ғалаба қозонади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика