UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  0 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  5 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  16 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  6 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19

Баҳодир Насимов: "Иорданиядан кучли ўйнадик" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Иорданиядан кучли ўйнадик"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов Дубайдаги иккинчи йиғинга қўшилди.
Эроннинг "Падидеҳ" клуби вакили Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Биз Насимов билан ушбу ўйин ва навбатдаги икки баҳс ҳақида суҳбатлашдик.

- Терма жамоанинг Дубайдаги иккинчи йиғинига қўшилдингиз. Иорданияга қарши ўртоқлик учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви эди. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Менимча яхши ўйин бўлди. Рақибларимиз ҳам, биз ҳам Осиё Кубогига тайёрланаяпмиз. Биринчи бўлимда 3-4 вазиятдан фойдалана олмадик. Иордания эса деярли биринчи имкониятдан гол урди. Бутун ўйинни олсак улардан устунроқ ўйнадик деб ўйлайман.

- Олдинда сўнгги иккита ўйин кутиб турибди. Ироққа қарши баҳслар орқали Миржалол Қосимов Австралияга борадиган якуний таркибни аниқлаб олади...
- 25 ва 28 декабрь кунлари Ироққа қарши икки марта ўйнаймиз. Ироқ Иорданиядан кучлироқ бўлса керак. Уч нафар футболчининг Осиё Кубогига бормасилиги аниқ. Шу сабаб, Ироқ билан ўйинларда бор кучимиз билан ўйнаймиз. Албатта, гол уришга ҳаракат қиламан.

- Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши натижа қайд этишга қодирми?
- Албатта, жамоа яхши ўйнамоқда. Мен Австралияга бораманми ёки йўқми, қитъа чемпионатида зафар қучиш вақти келди.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика