

Ўзбек футзали афсонаси бугун 41 ёшни қарши олди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ходимлари ва футзалчилар ва барча мухлислар номидан Баҳодир Юлдашбаевичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Баҳодир Аҳмедов терма жамоамизни "Ашхобод-2017" мусобақасига тайёрламоқда. Ашхободдаги мусобақада Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизга омад ва зафар ёр бўлишини чин дилдан истаб қоламиз.




