UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  1 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  8 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  7 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  11 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тунда Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олди.

Кетиш чоғида сайтимиз мухбирлари бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди. 


"Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Машғулотлардан кўнглимиз тўлди. Испаниялик мураббий билан ишладик. Йигитлардан кўнглим тўқ. Катта жароҳатлар йўқ. Футзалчилар бўлажак баҳсларга тайёр. 

Руҳият доимгидек жанговар. Бу борада ҳам муносиб тайёрландик. Мусобақанинг илк ўйини доим қийин ўтади. Ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлисларга бизни доим қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов. 

Шунингдек, иқтидорли футзалчи Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ички муҳит жуда зўр. Тайёргарлик яхши кечди. Испаниялик мутахассис билан ишлаб жисмоний ҳолатимизни янада оптималлаштирдик. Бу йилги Осиё чемпионатида Эрондан оладиган реваншимиз бор. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз. Кетишдан олдин бироз ҳаяжон борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида. Насиб қилса, юртимизга медал билан қайтиш учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика