UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  1 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  41 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  2

Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё Rубоги 1-тур баҳслари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳаммага салом. Худо хоҳласа, Кувайтдаги мусобақа жуда яхши ўтади. Пандемия туфайли бир турнир қолдирилганди. Ўйлайманки, Кувайт мезбонлигидаги Осиё Кубоги ижобий ўтади. 

16 та энг кучли жамоа йиғилган. Ҳар бир терма жамоа энг чиройли ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Жумладан, Ўзбекистон ҳам энг зўр ўйинини намойиш қилишни ният қилган. 

Ўзбекистоннинг кучли тўртликка кириши мотивация бермайди, чунки бу Осиё Кубогида энг яхши 16 жамоа тўпланган. Ҳар бир ўйинда қийин бўлади. Лекин шунга қарамасдан, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳар бир жамоа энг юқори ўринни эгаллашни хоҳлайди. Биз ҳам энг яхши натижаларга эришишга интиламиз", – деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг илк турдаги рақиби Туркманистон бўлади. Ушбу баҳс эртага 13:00 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика