UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Манчестер Юнайтед" Усмон Дембелени харид қилиш шарти билан ижарага олиши мумкин  6 17:24Омар Моманидан янги карикатура: "Бавария" - "Барселона" тўқнашуви  10 17:00Артета "Арсенал"дан Партини харид қилишни сўради  1 16:37Артур "Барселона" раҳбарияти билан учрашди  3 16:13Иммобиле фаолиятини "Лацио"да якунлайди  1 15:50ЕЧЛ. "Атлетико" "Лейпциг"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди   8 15:27"Рома" Клюйверт ва Ундернинг сотувидан 50 млн евро ишлаб олмоқчи  0 15:04Фарфан Бекхэмнинг клубига ўтиши мумкин  0 14:42"Интер" - "Байер" учрашувидан фотогалерея  0 14:40"Реал" Эдегорни ижарадан қайтармоқчи  5 14:17"Валенсия"даги икки одамда коронавирус аниқланди  0 14:14Превью. "Локомотив" бугун Қозонда меҳмон бўлади  10 13:56«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди   18 13:50Карикатура: Левандовски жорий мавсум Лондон клубиларига кун бермади  10 13:29Мирзаев билан "Бунёдкор" нимага эришди?  42

Баджонинг "хвостики", Маркизио шляпаси ва Аньелли соати. Италия футболи ҳам "мода"га эътиборли Янгиликлар

Баджонинг "хвостики", Маркизио шляпаси ва Аньелли соати. Италия футболи ҳам "мода"га эътиборли

А Серия модага ҳар доим катта эътибор қаратган.

Сўзимиз исботи сифатида эътиборингизга қуйидаги мисолларни тақдим этамиз.

50-60-йиллар: Жанни Аньелли

Бугунги кунда клуб хўжайини ўз футболчиларига қараганда башанг кийинишини тасаввур қилиш қийин, аммо Жанни Аньелли айнан шундайлар тоифасига кирарди. "Fiat" бошлиғи ва ХХ асрда Европанинг энг бой инсонларидан бири бўлган Аньелли миллиардерлар оиласида таваллуд топган ва ҳақиқий афсонага айланган. Иккинчи Жаҳон уришини бошдан ўтказди, Дэвид Рокфеллер билан бизнес юритди ва "Ювентус"ни молиявий томондан қўллаб-қувватлади.

Аньеллининг оиласи 1920 йилда "Юве" устидан назорат ўрната бошлаган, Жанни урушдан кейин дарҳол клуб эгаси бўлди. Интервьюлардан бирида Аньелли жамоа учун жуда катта пул сарфлаётганидан шикоят қилди, аммо болалигидан пулни беҳудага сарфлашга ўрганиб қолган эди. Жанни Платини ёки Зиданга ўхшаган ўйинчиларни жуда яхши кўрарди. Жампьеро Бонипетри — "Юве"нинг собиқ сардори, 70 йилларда Аньелли клуб президенти этиб тайинланган – клуб хўжайини ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячилар учун пул сарфлашни истамаслигини айтиб шикоят қилишган (аммо тунда ёнига чақириб, жамоада қандай ўзгаришлар бўлаётганини муҳокама қилишни яхши кўрарди).

Аньелли — нафақат футбол, балки мода оламининг ҳам афсонасидир. У кўйлак енгининг устидан соат тақарди — уни шунчаки ўзини кўрсатишда айблашган, у бунга жавобан шу йўл билан анча вақт тежаётганини тушунтирган. У галстукларни турли хил йўл билан тақишни ёқтирарди — гоҳида галстукни свитер устидан тақар, баъзида эса уни бўйнига осиб юрарди (бу билан нормаларнинг унга фарқи йўқлигини кўрсатмоқчи бўларди).

Шунингдек, Аньелли чиройли оёқ кийимларни ҳам жуда яхши кўради. У костюм билан утилитар пояфзал (тоғ учун мўлжалланган) киярди. 1952 йил Аньелли автоҳалокатга учраган. Натижада ўнг оёғининг еттита қисми синган. Айнан ўша ҳалокатдан сўнг у маҳкам қишки пояфзал киймайдиган бўлган. Буни кўрганлар эса "Италиянинг энг дид билан кийинадиган инсони яна янгилик яратибди-да" деб ўйлашган. Жанни Аньеллининг фикрича, чиройли кўриниш учун нафақат кийим, балки пояфзални ҳам тўғри танлаш керак.

80- ва 90-йиллар: Роберто Баджо

Охирги 30 йилда фақат икки нафар италиялик "Олтин тўп"га эга чиққан – Фабио Каннаваро 2006 йили ва Роберто Баджо 1993 йилда. Баджо – 80-90-йиллар Италия футболининг том маънодаги сиймоси ҳисобланади. Роберто "Фиорентина" сафида тўп тепган пайтлари унинг ҳаракатларини – фаришталар куйига қиёслашган. Карло Анчелотти мураббийлик фаолиятидаги энг катта хатоси деб Баджони 97-йилда (у Робертони "Парма"га олиб келиши мумкин эди) сотиб олмаганилигини кейинчалик тан олган. Баджо охиригача афсона эканини исботлашдан чарчамади. Сўнгги мавсумда у А Серияда 12 тўп киритди.

Роберто модага алоҳида эътибор бермайди, лекин барибир ўзига хос усул асосчиси бўлиб қолди. Бунда унинг афсонавий соч турмаги муҳим рол ўйнади. Унинг ўша соч турмагини кўрар экансиз, 80-90 йиллар хаёлга келади. 

Бу нафақат спортнинг балки спорт брендларининг ҳам ривожланиш даври эди. Спорт брендлари нафақат АҚШ ва Британияда, балки Италияда ҳам оёққа тураётганди – мисол учун, Diadora. Кроссовкалар ўша йилларда ҳар бир инсоннинг гардеробидан муқим ўрин эгаллаган – уларни ўша пайтларданоқ костьюмлар билан ҳам кийишган. Футболчилар кийинишига эътибор кучайди ва спорт маҳсулотлари дўконлари ўйинчилар билан шахсий шартнома имзолади. Ўша пайтларда Италия футболи асосий юлдузи Баджо эди – Diadora ҳам айнан у билан шартнома имзолаган.

Яқинда Баджо 50 ёшни қаршилади, лекин уларнинг Diadora билан ҳамкорлиги давом этмоқда. Италиянинг машҳур бренди вақти-вақти билан Робертонинг фаолиятига атаб махсус товарлар ишлаб чиқаради.

2010 йил: Клаудио Маркизио

Бугунги кунда Италия модасини консерватизм ва сўнгги йилларда бутун дунёда трендга чиққан – "кўча услуби" билан юқори моданинг уйғунлигини рад этишда айблаб келишяпти. Мамлакатнинг асосий дизайнерлари 60 ёшдан ошган, янги суперюлдузлар кўзга ташланмаяпти. Лекин бошқа томондан кўпчиликка шу консерватизм маъқул: одамлар анънавий италиянча услуб абадий эканлигини, ҳар қандай тренддан устунроқлигини яхши тушунишади.

Италия футболида "классика"ни Клаудио Маркизиоданда кўра кўпроқ ҳурмат қилувчи футболчи топилмаса керак. "Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси ёшлигидан чиройли кийинишни ёқтиришини айтиб ўтган. Маркизио 4 ёшлигида тушган бир расм бор. Шим, кўйлак, туфли – ва барчаси оқ.

Маркизио "Ювентус"да ўйнаган кезлари уни "Кичик Шахзода" деб чақиришарди. Бу лақабни у эндигина "Юве" асосий таркиби билан шуғулланишни бошлаганда ўйлаб топишган – бунга кийиниш усули сабаб бўлган: бошқа футболчилар машғулотга спорт кийимларида келса ҳам, Маркизио кўйлак ва пиджакда келарди. Интервью чоғида шундай деган эди: италияликлар ва инглизлар қолганлардан кўра яхшироқ кийинади, Лотин Америкаси вакилларига эса кийимларининг буткул қизиғи йўқ. 

Маркизио Инстаграми бизни ўтмишга чорлайди. Спорт кийимлари ёки "кўча усули" катта саҳнага чиқиб улгурмаган даврларга қайтариб қўяди гўё. Клаудионинг айтишича, унинг алоҳида стилисти йўқ, барча кийимини ўзи танлайди. Бу борада у жуда талабчан. Унинг аккаунтидан Клаудио кўчада, оддий кунда кроссовкада кетаётган расмини топиш анча мушкул иш. Спортчи классик қора ёки жигарранг туфлини афзал кўради ва бу борада деярли барча замонавий футболчилардан ажралиб туради.

Маркизио Италия модасини ҳурмат қилишининг яна бир исботи: январь ойида Инстаграмда у идолларидан бирининг суратини ва унга қуйидаги таърифни ёзиб қолдирди: "Бу инсон – Италия нималарга қодирлигининг исботи. У бошқаларга ўхшамаган, у ўзлигини йўқотмасликни биларди – турли хил ниқобларсиз".

Бу Жанни Аньеллининг сурати эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг