Бабаянга ёрдам берадиган сербиялик мураббий 7 июль куни келади
05 июл 2015 13:54
Янгиликлар
Бабаянга ёрдам берадиган сербиялик мураббий 7 июль куни келади
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга хорижлик мутахассис ёрдам бериши ҳақида хабар бергандик.
Янги бош мураббийга сербиялик мутахассис ёрдам беради.
Ушбу мураббий 7 июль куни Тошкентга учиб келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЎФФ президенти сентябрь ойидаги Яманга қарши ўйинга қадар термада хорижлик ёрдамчи мураббий иш бошлаши кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.
Фикрлар