UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28“Бавария“ рози бўлди  0 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  1 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  27 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45

БААда Осиё Кубоги–2019 га бағишланган семинар бошланди Янгиликлар

БААда Осиё Кубоги–2019 га бағишланган семинар бошланди

Бугун, 2018 йилнинг 27 сентябрь куни бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлади.

Семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишади.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, Осиё кубогига тайёргарлик жараёнлар муҳокама, қилиниб мусобақа бошлангунга қадар бўлиб ўтадиган тадбирлар кўриб чиқилади. Семинарда ўзбекистон футбол ассоциациясидан Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Матбуот хизмати бошлиғи, терма жамоа шифокори ҳамда ҳавфсизлик бўйича офицер иштирок этмоқда.
 
Ушбу семинар 4 кун давом этади. Семинарнинг дастлабки 2 кунида кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинса, сўнгги 2 кунида терма жамоалар вакиллари ўз жамоалари ўйинларни ўтказадиган шаҳарларга ташриф буюриб, ўйинлар ўтказиладиган стадионлар, меҳмонхоналар, машғулот майдонларини кўздан кечириб, ташкилотчилар билан барча ташкилий ишлар келишиб олинади. Агар вакиллар томонидан қандайдир камчиликлар аниқланса, бу ҳақида ташкилотчига маълумотлар тақдим этилади.

Семинар давомида ОФК вакиллари терма жамоалар мутасаддиларини чемпионат регламенти билан тўлиқ таништириб, бутун мусобақа давомида амалга киритилиши мумкин бўлган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилади. Футболдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида қоидалар такомиллаштириб борилади. Мусобақада давомида кўзда тутилмаган вазиятлар юзага келса, қандай ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилади. Мезбон давлатнинг иқлимини инобатга олиб, шифокорларга ҳам тегишли тавсиялар берилади.

Осиё кубоги 2019 йил 5 январь куни бошланади. Ўзбекистон эса дастлабки ўйинини 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммонга қарши ўйин билан бошлайди. Туркманистонга қарши ўйин 13 январь куни, Японияга қарши баҳс эса 17 январь куни Ал-Айн шаҳрида ўтказилади.  
 
Осиё кубоги – 2019
 
Гуруҳ баҳслари. F гуруҳи.
 
2019 йил 9 январь

Япония – Туркманистон, Абу-Даби, соат 16:00
Ўзбекистон  – Уммон, Шаржа, соат 18:30
 
2019 йил 13 январь
Уммон – Япония, Абу-Даби, соат 18:30
Туркманистон  – Ўзбекистон, Ал-Айн, соат 21:00
 
2019 йил 17 январь
Уммон – Туркманистон, Абу-Даби, соат 18:30
Япония  – Ўзбекистон, Ал-Айн, соат 18:30

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика