БАА Президент кубоги. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" чорак финалга йўл олди
18 фев 2024 21:53
Янгиликлар
БАА Президент кубоги. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" чорак финалга йўл олди
БАА Президент кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" — "Банияс" учрашуви якунланди.
Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимқа бўлимларда эса Игорь Хесуснинг голи мезбонларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди.
Қайд этиш жоиз, "Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев учрашувни асосий таркибда бошлаб, 120 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
"Шабаб Ал Аҳли" — "Банияс" 2:1
Голлар: Г. Бала (88), И. Хесус (109) — Й. Ниакате (44)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар