БАА чемпионати. “Шабаб Ал Аҳли” жанговар дуранг ўйнади. Ғаниев жароҳат олди, Машарипов 66-дақиқада алмаштирилди

Eldor Akmurzayev
13 фев 2021, 22:20
Мусобақа 16-туридан ўрин олган “Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Ваҳда” баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Мезбонлар учрашувни бир киши кам бўлиб якунлади. 90+4 дақиқада Ал Нақбига ҳакам томонидан 2-сариқ карточка кўрсатилди ва у майдондан четлатилди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган Азизжон Ғаниев 2-тайм бошларида жароҳат олди ва унинг ўрнига бошқа бир ярим ҳимоячи Ийд Ҳамис майдонга тушди.

Жалолиддин Машарипов эса 66-дақиқада ҳужумчи Яҳё Ал Ҳассанига алмаштирилди.

Дубайликлар турнир жадвалида 26 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

“Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Ваҳда” 2:2 (1:1, 1:1)

“Ал Рашид” стадиони

Голлар: Жанлука Муньис 26 – 0:1, Муҳаммад Жума 34 – 1:1, Эдуарду 59 – 2:1, Ҳамис Исмоил 60 – 2:2

“Шабаб Ал Аҳли”: Ҳамза, Ҳайкал, Жобир, Ал Камоли, Санкур, Ал Нақби, Ғаниев (Ҳамис, 57), Муҳаммад Жума (Ал Ҳасми, 89), Эдуарду, Машарипов (Ал Ҳассани 66), да Круз

Четлатиш: Ал Нақби (2-сариқ)

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia