Хенк Тен Кате бошчилигидаги "Ал Жазира" бу йил БАА чемпиони бўлди. Клуб декабрь ойида БААда бўладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва кейинги йилги ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.
"Ал Васл" кумуш, "Ал Аҳли" эса бронза медалини қўлга киритди. Умар Абдулраҳмон бошчилигидаги "Ал Айн" эса тўртинчи ўринни эгаллаб кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок эта олмайдиган бўлди. Сабаби кейинги мавсум бу мамлакат клубларига 2+1 кўринишига квота берилади.
"Кальба" ва "Банияс" қуйи лигага тушиб кетишди.
Ўзбекистонлик Азизбек Ҳайдаров ўйнаётган "Ал Шабаб" клуби эса 30 очко билан 8-ўринни банд этди. "Ал Жазира" ҳужумчиси Али Мабҳут 33 гол уриб чемпионат тўпурари бўлди. Эътиборлиси "Ал Васл" тўпурари бразилиялик Фабио Лима Ўзбекистон паспортига эга.
БАА Про лигаси. Мусобақа жадвали