UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  1 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  8 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

Азизбек Ҳайдаров: "Телеграм гуруҳлар орқали фикр алмашиб турибмиз" Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров: "Телеграм гуруҳлар орқали фикр алмашиб турибмиз"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров карантин пайтида иш қандай кетаётгани борасида ўз фикрларини билдирди.

Видео "Тезкор студия". Равшан Эрматов, Алишер Никимбаев, Диёр Имомхўжaев, Азиз Ҳайдаров ва бошқалар

- Ҳаммага Ассалому Алайкум деб қоламан. Ҳаммамизнинг бошимизга тушган шу кунлар тезроқ ортда қолсин ва яна қувончли кунларга қайтайлик деб ҳар куни ниятдамиз. 

- Карантин пайтида уйда қолаётган бўлсак-да, Телеграм гуруҳлар орқали барча терма жамоалар мураббийлари билан мулоқот қилиб турибмиз. Ҳар бир ёш бўйича Телгерам гуруҳларимиз бор ва мутахассислар билан ўзаро фикр алмашиб турамиз. Футболчилар ҳар куни машғулотларни видео тарзида юборишяпти, биз эса бу борада ўз маслаҳатларимизни беряпмиз. 

- Футболчиларнинг уйдаги машғулотларини Мирко Йеличич (Ўзбекистон МТЖ жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи) ва бошқа ёш тоифасидаги футболчиларнинг машқларини бошқа мураббийлар кузатиб боришмоқда. Яна бир маълумот, ҳозир ҳар бир терма жамоада психолог ва диетолог иш бошлаган. Бу ўринда футболчиларнинг тўғри овқатланишига ҳам катта эътибор беряпмиз. Чунки уйда ўтиргандан кейин барибир ҳаракат кам бўлади. 

- Карантин даври ортда қолиб яна футбол ўйинлари давом эттириладиган бўлса, бунга ҳаммамиз тайёр бўлишимиз керак. Шу боис футболчилар учун уйдаги машқлар ва уларни назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади, - дейди Азизбек Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика