

"Азизбек Ҳайдаров "Ал Айн"га қарши ўйинда жароҳат олди. Эртага тиббий текширувдан сўнг унинг қачон майдонга тушиши маълум бўлади", - деб ёзади футбол агенти Санъат Шарипов твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" билан ўйиннинг танаффусида Ҳайдаровнинг ўрнига бошқа футболчи майдонга туширилган.
Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.



