UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  47 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  3 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда Янгиликлар

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда

Хориждаги легионеримиз келгуси фаолиятини яна миллий чемпионатимизда давом эттирадиган кўринади.
2006 йили "Машъал"даги мазмунли ўйини орқали Словакиянинг "Слован" клуби эътиборига тушган футболчи 20 ёшидаёқ Европага йўл олганди. Братислава клубида Азиз йўқолиб қолмади ва у ердаги икки йиллик фаолияти мобайнида 52 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 10 бор йўл топа билди. Сўнгра Ибрагимов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва 2008 йили тақдирини Чехиянинг "Богемианс-1905" клуби билан боғлади. Бу клубда ҳамюртимиз уч йил ўйнади ва жами 45та ўйинда иштирок этди. Ўз ҳисобига эса 1та гол ёздириб қўйди.

Кейинчалик футболчи ўзини Хитой супер лигасида ҳам синаб кўришга қарор қилиб, "Циндао Жонун" вариантини танлади.

Охирги йилларда эса Азиз Ибрагимов Чехиянинг "Богемианс" клубида ўйнаб келаётганди.

Маълумотларга кўра футболчи эндиликда фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилган. 27 ёшли ўйинчи "Андижон" клуби билан музокара ўтказган. Унга кўра, Ибрагимов эртага Тошкентга учиб келади. Шанба куни эса "Андижон" қароргоҳига ташриф буюриб, клуб билан яқиндан танишади ва машғулотларга қўшилади.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика