

"Учрашув биз кутгандек анча оғир кечди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнашига қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик.
Биринчи бўлимда жамоалар тенг ўйин намоиш этишди, лекин иккинчи бўлимда устунлик биз томонда бўлди, голли вазиятлар бизда кўпроқ бўлди. Иккинчи бўлимга қараб баҳо берадиган бўлсак, биз ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Бухородан келган кам сонли мухлисларга раҳмат айтаман" - дейди Ибрагимов.
"Бухоро" матбуот хизмати


