

"ASEAN футбол федерасияси таклифига кўра, ФИФА ҳакамларимиз Азиз Асимов (бош ҳакам) ва Тимур Гайнуллин (ёрдамчи ҳакам) анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Mitsubishi Electric Cup 2022" мусобақаси "B" гуруҳи доирасидаги Мьянма – Лаос ўйинини бошқариб боради. Учрашув 2022 йилнинг 30 декабрь куни Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади".

Championat.asia маълумотига кўра, ҳакамларимиз 31 декабрь оқшомини самалётда ўтказиб, юртимизга Янгон-Банкок-Инчеон-Тошкент йўналиши орқали етиб келади.


