

Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Азиз Асимов ишлаганини кўпчилик билмаса керак. Ҳамюртимиз мусобақа давомида 4та ўйинда бош ҳакам бўлди.
Финалда Жанубий Корея Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан барчанинг хабари бор. Айнан шу ўйинда ҳам Асимов бригадаси ишлади. Шу тариқа Азиз Асимов Осиё ўйинлари финалида ишлаган биринчи ўзбек ҳаками бўлиб тарихга кирди.
Эътиборли томони, Асимов 9 июлдан буён Суперлига баҳсларида ишламаяпти. ЎФА 16-турдан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашувидан кейин ушбу ҳакамни номаълум муддатга четлатган эди.
Азиз Асимов Осиё ўйинларида қуйидаги ўйинларда ишлади:
14 август
БАА - Сурия 0:1
20 август
Индонезия - Гонконг 3:1
27 август
БАА - КХДР 1:1 (пенальтилар серияси 5:3)
ФИНАЛ
1 сентябрь
Жанубий Корея - Япония 2:1


