Азар: "Моуриньонинг истеъфосидан сўнг ўзимни озгина айбдор ҳис қилдим"

Aziz Tukhtamuradov
6 фев 2016, 19:44
«Челси» футболчиси Эден Азар Моуриньонинг истеъфосида айби борлигини тан олди.

"Моуриньо кетганидан сўнг унга афсусда эканлигимни билдирувчи хабар юбордим. Унинг истеъфосидан афсусда эканлигинмни айтмоқчи эдим. Ўтган йили у билан жуда муваффақиятли ишлагандик. Лекин, ўтган иш ўтиб бўлди. Ўзимни бироз айбдор ҳис қилдим. Чунки, ўтган йили энг яхши футболчи бўлгандим. Шу сабабли унга хабар ёзишга қарор қилгандим. У эса ўз жавобида менга барча яхши тилакларни тилади", - дейди бельгиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: abola.pt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›