UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Азар фаолиятидаги энг яхши ўйин ҳақида гапирди Янгиликлар

Азар фаолиятидаги энг яхши ўйин ҳақида гапирди

“Челси” ва Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Эден Азар фаолиятида қайси учрашув энг яхшиси эканлигига ойдинлик киритди.

“Ўйлашимча, ЖЧ-2018 чорак финалида Бразилия термаси устидан қозонилган ғалаба фаолиятимдаги энг яхши ўйин сифатида эсда қолган. Таъкидлашим жоиз, бу беллашувда мен на гол урганман, на голга ҳаммуаллифлик қилганман. Одамлар доим мендан самарали ҳаракатларни кутишади. Аммо биз бир жамоа сифатида ажойиб ўйин кўрсатганмиз. Бразилияни мағлуб этиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Бу беш карра жаҳон чемпиони деган номга эга дунёдаги ягона мамлакат. Аммо биз уларга қарши фантастик ўйин кўрсатиб, ғолиб чиққамиз. Бу матч ва ундаги ҳаяжон бир умр ёдимдан чиқмаса керак.

Мен Белгия термаси билан учта йирик мусобақада қатнашдим. Аммо ЖЧ-2018 мен учун катта сабоқ бўлди. Шасхан мен учун, футболчилар ва мухлислар учун бу катта натижа бўлди. Биз мусобақа ярим финалига қадар етиб бордик. 1986 йилги мундиалда Белгия 4-ўринни қўлга киритиган ва ўшанда бутун мамлакат бу ҳақда гапирганди. Биз эса бу гал ЖЧда 3-поғонани эгалладик. Россиядага Брюсселга қайтганимизда, мамлакатдаги байрамни кўриб нима учун футбол ўйнаётганимизни тушуниб етганман. Мухлислар ва футболчилар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилганлиги бундай юксак натижани қўлга киритишимизга асосий сабаблардан бири бўлганди”, дея “Челси” ҳужумчисининг фикрларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика