Азар "Ал Наср" бош мураббийи офисига ташриф буюрди

Mirjalol Normatov
15 янв 2023, 14:15
"Реал" футболчиси Эден Азар Саудия Арабистонида "Ал Наср" бош мураббийи Руди Гарсиянинг офисига ташриф буюрди.

"El Chiringuito TV" хабарига кўра, ҳозирча ушбу ташрифнинг сабаби маълум эмас. Улар биргаликда "Лилль"да ишлаган. Олдинроқ пайдо бўлган маълумотларга кўра, Криштиану Роналду трансферидан кейин клуб Эден Азар билан ҳам шартнома имзолашни истамоқда.

"Реал" эса кетма-кет тўртинчи трансфер ойнасидирки Азарни сотишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу амалга ошмаяпти. 32 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 3 ўйинида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›