

Белгиялик футболчи Париж клуби дарвозасига барча турнирларда 17 ўйиндан бери гол уролмаяпти.
Эден кечаги ўйинда ҳам гол ура олмади ва якунда "Реал" 0:3 ҳисобида таслим этилди.
Азар бундан олдин "Лилль" ва "Челси"да ўйнаб юрган пайтларида ҳам ПСЖга дуч келган.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2012-2019 йиллар давомида "Челси"да ўйнаганидан сўнг, "қироллик клуби" таркибига ўтган эди.
Футболчи 2008 йилдан буён Белгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.



