

Азамат Исроилов ўтган мавсумда "бургутлар" сафида 27та ўйинда майдонга тушди. "Шўртан" устози Ихтиёр Каримов эса унинг ўйинларини кузатиб келаётгани сабабли бу сафар уни ўз жамоасига сафига чорлаганди. Бироқ ҳимоячи куни кеча "Шўртан" қароргоҳини тарк этди ва айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турибди. Яқин кунларда унинг қайси жамоага ўтиши аниқ бўлади.




