UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  23 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20

Азамат Абдураимов: "Мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман"

Биринчилик баҳсларининг 10-турида энг марказий ўйин “Андижон” ва “Машъал” беллашуви бўлди.

Бу учрашувда муборакликлар ғалаба қозонишди. Андижонликлар устози Азамат Абдураимов ўйин тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Бугун ёмон ўйин намойиш этганимиз йўқ. Фақат футболчилар майдонда устунликни ўрната олишмади. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Рақибимиз ҳам кучли эди ва улар эркин ўйнашимизга имконият беришмади. Гол уришимиз учун вазиятлар бўлди. Аммо сен ўрмасанг, сенгга уришади деган нақл бор. Меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Албатта, ўз майдонингда ютқазиш аламли. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бизнинг олдимиздаги вазифа олий лигага чиқиш эди. Бу вазифани деярли бажариб бўлдик. Шунга қарамай, 1-ўринни эгаллаб йўлланмани қўлга киритишни хоҳлагандик. Бироқ футболда доим ҳам ютавермайсан, мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмаган ҳолда ўз мақсадимиз сари интилишда давом этамиз. Олдинда бизни Навоий ва Самарқандга қиладиган қийин сафарлар кутиб турибди. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Чунки ўз уйингда ютқазиш оғир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика