UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  3 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  7 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0

Азамат Абдураимов: "Ҳиндистонга қарши ҳаёт-мамот ўйини бўлди" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ҳиндистонга қарши ҳаёт-мамот ўйини бўлди"

U-16 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон - Ўзбекистон (1:1) учрашувидан кейин Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳиндистон билан учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўз шогирдларимни яхши ўйин билан табриклайман. Афсуски ўтказиб юборилган гол мантиқий эмасди. Сабаби ташаббус биз томонда эди ва биринчи таймда жуда кўп стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳиндистон гуруҳдаги икки ўйинда 5тадан голлар уришгани ҳақида кўп гапирилди, аммо бугун дарвозабонимиз хато қилмаганда биз умуман гол ўтказмасдик.

- Ўйинни кўрмаганлар қандай қилиб Ҳиндистонни юта олмадик деб ўйлашади...

- Ҳиндистонни кучсиз деб ҳисобламайман, сабаби улар бизнинг гуруҳда биринчи саватчада эди. Кимни ёдида бўлмаса Ўзбекистоннинг на ёшлар, на ўсмирлар терма жамоалари олдинги Осиё чемпионатига чиқа олмаганди. Шу боис биз мана шу йўқотишлар ўрнини тўлдириш ва ватанимиз обрўсини тиклашимиз керак. Балки бизнинг жамоамизда ёрқин ижрочилар йўқдир, аммо характер бор. Масалан, ўтган ўйинда ҳисобда ортда қолиб якунда ғалаба қозониб кетгандик. Ўз шогирдларим билан фахрланаман.

- Гуруҳда энг қийин ўйин бугун бўлдими?
- Бугун биз учун ҳаёт ва мамот ўйини бўлди. Биз бугун дурангга эмас ғалаба учун ўйнадик. Ғалаба қозониб йигитлар футбол ўйнай олишларини исботламоқчи эдик.

- 7 очко Осиё чемпионатига чиқиш учун етарли бўлдими?

- 7 очко билан Осиё чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. Бироздан кейин бошқа гуруҳдаги ўйинлар тугагач буни аниқ билиб оламиз. Очиғини айтаман саралаш бошланмасдан олдин қитъа чемпионатига чиқишимзга ишонганман, бироқ бугун ғалаба қозонамиз деб кутгандим.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика