UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  8 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  39 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  18 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5

Азамат Абдураимов: "Ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ"

3-турда “Андижон” Косоннинг “Аланга” жамоаси меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши андижонликларга уч очко келтирди. Ушбу ўйин тўғрисида Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Сафарда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, муҳими уч очкони қўлга киритдик ва натижадан албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бошқа томондан олиб қараганда, учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин жуда қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Алишер Тўхтасинов, Акмал Жўрабоев ва Баҳром Абдураҳимовда гол уришлари учун яхши вазиятлар бўлди. Боз устига мезбонлар автогол қайд этишди. Имкониятларни голга айлантира олмаганимиз албатта хафсаламни пир қилди. Яна шуни айтиш керакки, майдоннинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги яхши ўйин кўрсатишимиз имконини бермади. Шу ўринда “Аланга” ҳам ёшлардан иборат яхши жамоа эканлигини айтиб ўтишим керак. Жамоанинг тартибли ўйин кўрсатиши менга ёқди. Умуман олганда ғалабани осонликча қўлга киритганимиз йўқ.

Косондаги ғалабадан кейин Самарқандга келдик ва “Шердор” билан бўладиган ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика