"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади

Omonjon To`xtamirzayev
9 янв 2025
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби "Манчестер Сити" шу ойнинг ўзидаёқ 25 ёшли ҳужумчиси Омар Мармушни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабар топган.

Немис клуби форвард учун 80 миллион евро атрофидаги сумма сўрамоқда, шу сабабли ушбу нархдан анча фарқ қиладиган таклифлар кўриб ҳам чиқилмайди. 

Эътиборлиси, Мармуш билан шартномада товон пули бўйича банд йўқ.

"Манчестер Сити" ва футболчи агентлари ушбу трансфер учун 50-60 миллион еврони реалликка яқин нарх деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирча клублар расмий музокараларга киришганича йўқ.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Флориан Плеттенберг