UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  0 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Айбек Нурбоев “Истиқлол”дан кетди Янгиликлар

Айбек Нурбоев “Истиқлол”дан кетди

Сўнгги йилларни ПРО-Лига қатнашчиси Фарғонанинг “Истиқлол” клубида ўтказган тажрибали футболчи жамоа билан хайрлашишга қарор қилди.

Айбек Нурбоевнинг айтишича, у “Истиқлол” клубида бошқа тўп тепмоқчи эмас. – Очиғини айтганда, “Истиқлол”даги ички муҳит ва жамоа менга умуман тўғри келмади. Футбол ўйнаш орқали, нафақат пул топасан балки завқ ҳам олиш керак. Фарғонада буни имкони йўқлигини тушуниб етдим. Шу боис у ерга бошқа бормасликка қарор қилдим.

Тан оламан, сўнгги йилларда фаолиятимда сезиларли пасайиш юз берди. Қийин вазиятдан чиқиб кета олмаяпман. Агарда бу йил ҳам Суперлига клубларидан чорлов бўлмаса, бутсаларимни михга илмоқчиман.

- Менга Қорақалпоғистон футбол ассоциациясидан таклиф бўлди. Ҳозирда ўзим учун янги бўлган футболнинг бошқа бир қисмида иш ўрганиш жараёнини ўтказяпман. Ассоциация вице-президенти лавозимида собиқ ҳакам Исҳоқ Ибрагимов иш юритмоқда. У киши менга ёрдам беришим кераклигини сўраб, таклиф қилганида йўқ дегим келмади. Эхтимол январ ойидан расман Қорақалпоғистон футбол ассоциациясида фаолятимни бошларман – дейди Айбек Нурбоев.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика