"Аякс" ҳимоячиси сиёсий сабабларга кўра Қатарни тарк этди
09 янв 2020 22:16
Янгиликлар
"Аякс" ҳимоячиси сиёсий сабабларга кўра Қатарни тарк этди
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Сержиньо Дест жамоанинг Қатарда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинини тарк этди.
"Sky Sports" хабарига кўра, 19 ёшли футболчи Яқин Шарқда юзага келган кескин сиёсий вазият туфайли ўз хавфсизлигидан хавотирга тушиб қолган. Аввалроқ футбол бўйича АҚШ терма жамоаси ҳам мазкур мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган йиғинни бекор қилганди.
Маълумотларга қараганда, Дест Нидерландияда туғилган, аммо ҳимоячи Америка фуқаролигига ҳам эга. У АҚШ терма жамоаси сафида бир нечта учрашувда майдонга тушишига ҳам улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар