"Аякс" футболчиси "Барселона"га ўтишга рози бўлди

Mirjalol Normatov
10 янв 2019, 13:10
"Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 21 ёшли футболчи Каталония клубига ўтишга рози бўлган. Айтилишича, томонлар 5 йиллик шартнома борасида келишиб олишган. "Аякс" ушбу трансфердан 75 миллион евро ишлаб олади.

Де Йонгнинг хизматларига ПСЖ, "Бавария" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo